"Ювентус" Погбани сотиб олиш учун Adidas'дан кўмак сўрамоқда

  • 26 июнь, 2019, 15:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳамон "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбани сотиб олиш борасида ишларни давом эттирмоқда.

Tecno

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича “кекса синьора” 26 ёшли франциялик футболчини сотиб олиш масаласида Adidas компаниясидан кўмак сўрамоқда. Ўз навбатида туринликларнинг техник ҳамкори ҳисобланган немис компанияси ҳам Погбани “Юве”га қайтаришга қизиқиш билдирмоқда.

Эътиборлиси, Погба учун “Реал” Мадрид ҳам даъвогарлик қилмоқда. Таъкидлаш керакки, “қироллик клуби” ҳам Adidas билан ҳамкорлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!