"Ювентус" Погбани туғилган куни билан табриклади ва унга муҳим "сигнал" юборди!
Кеча 15 март куни “Ювентус” ярим ҳимоячиси Поль Погба таваллуд айёмини нишонлади. Франциялик футболчиси шу куни 30 ёшга тўлди.
“Кекса синьора” нафақат Погбани туғилган куни билан табриклади, балки клубнинг футболчи билан хайрлашиш истаги ҳақидаги миш-мишлари фонида унга муҳим “сигнал” ҳам берди.
“Бугун Поль Погба 30 та шамни ўчиради. У буни "Фрайбург"га қарши Европа лигаси ўйинига йўл олган жамоа таркибида нишонлаган бўларди, аммо афсуски, бу имконсиз. Шунинг учун биз фақат Полни қучоқлаб, унинг биз учун қанчалик муҳимлигини эслатмоқчимиз. Унинг майдонга қайтиши энг яхши совға бўлишини биламиз”, - дейилади клуб хабарида.
Хабарингиз бор, ўтган куни Поль Погба яна лазаретга тушди. "Ювентус"га қайтганидан сўнг франциялик футболчи фақатгина 2 та ўйин ўтказди холос.
Фикрлар