"Ювентус" Погбанинг муқобилини "Бавария"дан топди
Туриннинг "Ювентус" клуби агар "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбани сотиб ололмаса, унинг ўрнига келиши мумкин бўлган футболчиларни кўз остига олиб қўймоқда.
Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” бу борада “Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара номзодини кўриб чиқмоқда. Айтиш керакки, 28 ёшли испаниялик футболчининг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас ва шу сабабли унинг “Ювентус”га ўтиш эҳтимоллари анча юқори баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Алькантара жорий мавсум “Ювентус” сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар