Туриннинг "Ювентус" клуби "Валенсия" билан португалиялик ҳимоячи Жоау Канселунинг трансфери борасида келишувга эришди.

Италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича “кекса синьора” 24 ёшли футболчи учун “кўршапалаклар”га 40 млн евро тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Канселу ўтган мавсумни Миланнинг “Интер” клуби сафида ижара асосида ўтказган эди. У “нерадзуррилар” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар