"Ювентус" президенти "Милан"дан Доннаруммани тортиб олмоқчи

"Ювентус" раҳбарияти 39 ёшли дарвозабон Жанлуижи Буффонга ўринбосар сифатида "Милан" посбони Жанлуижи Доннаруммани олиб келмоқчи. 

Футболчининг агенти Мино Райоланинг айтишича, "Милан" Италия футболи келажаги сифатида эътироф этилаётган 17 ёшли дарвозабонга йилига 4,5 миллион евро миқдорида маош беришни таклиф қилмоқда. 

- "Милан" ўз дарвозабонини жамоада олиб қолишга ҳарчанд уринмасин, "Ювентус" хўжайини жуда қаттиқ босим ўтказмоқда, - деди Мино Райола.  - Буффонга ўринбосар қидираётган туринликлар нима қилиб бўлса ҳам Доннаруммага эга чиқмоқчи. 

Доннарумма Италия чемпионатида 12 та учрашувда майдонга тушди ва бешта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!