Туриннинг “Ювентус” клуби президенти Андреа Аньелли жамоа ҳиссадорлари йиғилишида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

“Кришдиану Роналду “Олтин тўп”ни олади деб умид қиламан. Чунки, у бунга ҳақиқатдан ҳам муносиб”,  дейди Аньелли.

Маълумот учун, 34 ёшли Роналду беш карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. У жорий мавсум А Серияда 7 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.