"Ювентус" ПСЖ ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Ювентус ҳужумчиси Душан Влахович ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Клуб уни ўрнини тўлдириш учун янги страйкер сотиб олмоқчи. Вариантлар орасида ПСЖ вакили Хюго Экитике ҳам бор, дея хабар бермоқда "La Gazzeta dello Sport" нашри. 

21 ёшли ҳужумчи айни дам парижликлар сафида ижара асосида тўп тепмоқда. 30-июнь куни у "Реймс"га қайтиши мумкин. 

Маълумот учун, Экитике якунига етган мавсумда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!