"Ювентус" Пьянични қанчага сотмоқчилигини маълум қилди
Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг босниялик ярим ҳимоячиси Миралем Пьянични ёзги трансферлар даврида сотиб юбормоқчи.
il Bianconero нашри тарқатган хабарга кўра, “кекса синьора” 30 ёшли футболчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Унга эса ПСЖдан жиддий қизиқишлар бор.
Пьянич жорий мавсум “Ювентус” сафида А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар