"Ювентус" қандай рекорд ўрнатди?

Хабарингиз бор “Ювентус” кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-турида Москвада “Локомотив”га қарши баҳс олиб борди ва 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ушбу ғалабадан сўнг “кекса синьора” ҳисобидаги очколар сони 10 тага етди ва улар биринчи бўлиб плей-оффга йўл олишди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, туринликлар ўз тарихларида қаторасига 6-марта ЕЧЛ плей-оффига чиқишди. Бу эса клуб рекорди ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйинлардан сўнг “Бавария” ҳам плей-оффга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!