"Ювентус" қаторасига саккизинчи бор Италия чемпиони бўлди
Туриндаги "Альянц-Стэдиум"да кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал 6-дақиқада Никола Миленкович ҳисобни очди. 37-дақиқада Алекс Сандро мувозанатни тиклади.
53-дақиқада эса Жермен Пеззела кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шу тариқа "кекса синьора" ҳисобидаги очколар сони 87 тага етди ва жамоа турнир жадвалида "Наполи"ни 20 очкога ортда қолдирган ҳолда 1-ўринни эгаллади ва муддатидан олдин Скудеттони қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, Массимилиано Аллегри шогирдлари бундай натижани қаторасига саккизинчи мавсумда ҳам удаллашди.
Фикрлар