Туриннинг "Ювентус" клуби яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида қайси футболчиларни сотиб юбориш бўйича бир қарорга келди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” давралар оралиғида дарвозабон Маттиа Перин, вингер Марко Пьяца ва ҳужумчи Марио Манжукичларни трансферга қўяди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Манжукичга "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Ювентус”  А Сериянинг ортда қолган 6 та туридан сўнг пешқадам “Интер”дан 2 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда.