Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби бўлажак қишки трансферлар даврида ўзининг навбатдаги йирик харидини амалга оширмоқчи.

Sun Sport нашрининг хабар беришича “кекса синьора” давралар оралиғида "Манчестер Юнайтед"даги собиқ футболчиси Поль Погбани қайтариб олишга уруниб кўради.

Таъкидлаш керакки, МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари тобора кескинлашиб бораётган франциялик футболчи ҳам Турин супер клубига қайтиш истагини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Погба "Манчестер Юнайтед" сафига 2016 йил 105 миллион евро эвазига айнан "Ювентус"дан кўчиб ўтган эди.