"Ювентус" Рабьони қишда сотмайди

Туриннинг "Ювентус" клуби франциялик ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони жорий қишки трансферлар даврида сотмайди. Бу ҳақда Telefoot нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 24 ёшли футболчи “кекса синьора” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётганидан норози бўлмоқда.

“Ювентус” Рабьони ёзги трансферлар даврида сотиб, имкон қадар қўпроқ пул ишлаб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Лион” Рабьони ижарага олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Рабьо жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!