"Ювентус" Рабьонинг нархини эълон қилди
Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо катта эҳтимол билан фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиради. Унга “Арсенал” ва “Эвертон” клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.
Sport Mediaset нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли франциялик футболчининг трансфери жорий қишки трансферлар давридаёқ амалга оширилиши кутилмоқда. “Кекса синьора” раҳбарияти эса уни 25-30 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Маълумот учун, Рабрьо “Ювентус” сафига 2019 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У жорий мавсум А Серияда 9 та ўйинда майдонга тушди холос.
Фикрлар