"Ювентус" рақиб жамоа юлдузи билан шартнома имзолаш арафасида
“Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич фаолиятини “Ювентус”да давом эттирадиган бўлди.
Манбага кўра, яқин вақт ичида сербиялик футболчи Турин клубига ўтиши кутиляпти. Унинг "бургутлар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади. Футболчининг трансфер нархи эса 50 миллион еврони ташкил қилади.
Ҳозирча Турин клуби уни қанчага сотиб олаётгани, аниқроғи трансфер тафсилотлари аниқ эмас.
Фикрлар