"Ювентус" "Реал" футболчисини харид қилмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби ёзги трансферлар мавсуми вақтида жамоага марказий ярим ҳимоячи олиб келишни мўлжалламоқда.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, туринликлар бу борада “Реал” ярим ҳимоячиси Матео Ковачич вариантини ўрганиб чиқишмоқда. Айни пайтда “зебралар” ва “қироллик клуби” ўртасида футболчи борасида музокаралар ўтказилаётгани борасида бирор маълумот ошкор қилинмаяпти. Ковачичнинг мадридликлар билан шартномаси эса 2021 йилга қадар амал қилади.

Қайд этиш жоиз, “Ювентус” хорватиялик футболчидан ташқари, “Севилья”дан Стивеном Нзонзи, “Ливерпуль”дан Эмре Жан, ва ПСЖ аъзоси Блез Матюидиларни ҳам кузатиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!