"Ювентус" ҳамон "Арсенал" хавбеки Аарон Рэмзини сотиб олиш фикридан қайтмаяпти ва буни жорий қишки трансферлар чоғидаёқ амалга оширмоқчи.

Италиялик машҳур журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича туринликлар 28 ёшли уэльслик футболчи учун "канонирлар"га ўзининг германиялик ярим ҳимоячиси Сами Хедирани беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Рэмзининг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Унга шунингдек ПСЖдан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда.