“Рома” клуби ярим ҳимоячиси Кевин Строотман фаолиятини “Ювентус”да давом эттириши мумкин. Il Messaggero нашри тарқатаётган хабарга қараганда, туринликлар футболчига агентлик қилувчи Sport Entertainment Group компанияси билан алоқага чиқишган.

Манбанинг хабар тарқатишича бироз вақт олдин голландиядик футболчи клуб билан шартномасини узайтирган ва унда Строотманнинг товон пули 45 миллионов евро дея белгилаб қўйилган. “Ювентус” эса ушбу суммани тўлашга тайёр эканлигини маълум қилмоқда.

Қайд этиш лозим, 27 ёшли футболчининг “бўрилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади.