“Ювентус” “Рома” нишонидаги футболчини “йўлдан урмоқчи”

Италия терма жамоаси ҳужумчиси Андреа Белотти фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.

Футболчи ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Унинг сўнгги клуби Туриннинг бошқа бир жамоаси "Торино" ҳисобланади. Улар ҳужумчининг ўз таркибида сақлаб қолишга ҳаракат қилган, аммо Белотти карьерасида бошқа клубда давом эттиришга қарор қилди.

“Tuttojuve” нашри хабарига кўра, футболчига "Ювентус"дан ташқари "Рома" ҳам қизиқиш билдирган. "Кекса синьора" раҳбарияти Белоттини Душан Влаховичга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Бир неча йил олдин Андреа 100 миллион еврога баҳоланган бўлса, ҳозирда унинг нархи 20 миллион еврони ташкил қилади.

Футболчи ўтган мавсумда Италия чемпионатида 22 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!