“Ювентус” Роналдудан воз кечишга қарор қилди
Marca нашрининг хабар беришича, “Ювентус” ёзги трансферлар вақтида Криштиану Роналдуни сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Клуб раҳбарияти Роналдунинг кетиши жамоага ижобий таъсир қилади, деган фикрга келган. Таъкидлаш жоизки, кўпчилик португалиялик юлдузни жамоавий ўйиндан чиқиб, фақат ўзи учун ҳаракат қилишини танқид остига олмоқда.
Бундан ташқари, Турин клуби Роналдунинг жамоа учун муҳим эканини билади, лекин бош мураббий Массимилиано Аллегри талаб қилаётган ислоҳотларни амалга ошириш учун маблағ зарур. “Ювентус” Роналду сотиш орқали маблағ жамғариш ва португалиялик ҳужумчига тўланаётган йиллик 31 миллион евро миқдоридаги маошни тежашни ўйламоқда.
Шунга қарамай, айни пайтда Роналдуни ўз сафида кўрмоқчи бўлаётган жамоа йўқ. Криштианунинг амалдаги шартномаси янги мавсум охирида якунланади.
Фикрлар