“Ювентус” Европанинг энг нуфузли мусобақасини эрта тарк этганидан кейин жамоа оммавий ахборот воситалари ана шундай мавзуда хабар тарқатмоқда.

Чунки, Роналду ўтган йили худди шу мусобақа доирасидаги ўйиндан кейин ПСЖга ўтиб, Неймар ва Килиан Мбаппе билан тўп суриш нияти борлигини айтганди.

Туринлик президенти Андреа Аньелли бу каби хабарларга ўз муносабатини билдирди.

- Улар эски интервьюдан лавҳаларни кесиб олиб, муваффақиятсизликка юз тутган пайтимизда омма эътиборига ҳавола этмоқда. Бу эскича усул. Мен Роналду келажакда ҳам жамоамизнинг муҳим ўйинчиси бўлиб қолишига кафолат бераман, - деди Андреа Аньелли.

Криштиану Роналду “Лион” дарвозасига иккита тўп киритган бўлса-да, икки ўйин натижасига кўра, туринликлар мусобақани эрта тарк этди. Роналду эса тўпурарлик борасида янги реорд ўрнатди.

Роналду янги чўққини биринчи забт этди. Месси бу маррага етишни орзу қилади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)