"Ювентус" Роналдунинг ёрдамига таянмоқчи

Европа грандлари эътибор марказига тушган "Бенфика" форварди Жоау Фелиш фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра туринликлар раҳбарияти жамоанинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду 19 ёшли ҳамюртини қўлга киритишда уларга ёрдам беришига умид қилишмоқда. Таъкидлаш керакки Роналдуни ҳам, Фелишни ҳам агенти Жорже Мендеш ҳисобланади.

Маълумот учун, Фелиш жорий мавсум “Бенфика” сафида жами 21та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!