“Ювентус” Роналдусиз ўйнашни ўрганяпти

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло жамоаси Чемпионлар лигасининг “Динамо Киев”га қарши ўтказилган учрашувида Криштиану Роналдусиз ҳам ҳужумда яхши ўйнаганини таъкидлади.

- Мен ҳужумда кўп ўйинчи ўйнашини истайман. Кьеза ҳар икки қанотда тўп тепа олади. Кулусевски ва Рэмзи ҳужумчи ортида ҳаракат қилиши мумкин. Дибала баҳсларга тўлиқ тайёр эмас. Роналду борлигини ҳам унутмаслик керак. Ҳужум структураси ўзгариши мумин. Бунда ўйинчиларни тўғри позицияга қўйиш муҳим, - дейди Пирло.

Киевликларга қарши учрашувда ҳужумда тўп сурган Альваро Мората дубль қайд этиб, туринликларга муҳим ғалаба келтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!