"Ювентус" рус футболчиси билан келишувга эришди

Туриннинг “Ювентус” клуби Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головинни тезроқ ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” вакиллари 22 ёшли ЦСКА футболчисининг агенти билан музокаралар ўтказишган ва якунда томонлар ўзаро келишувга эришишган. Аммо, “Юве” ҳали ЦСКА билан музокаралар бошлаганича йўқ. Москваликлар Головин учун 25 млн евро талаб қилишмоқда, бироқ Турин супер клуби 18 млн евро ва унга қўшимча бонуслар таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Головин кеча ЖЧ-2018нинг илк баҳсида Саудия Арабистони дарвозасига гол уриш билан бир қаторда жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга ҳам муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!