“Ювентус” рус футболчисига 20 млн евро таклиф қилмоқчи
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ЦСКА ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг трансфери борасида иш олиб бормоқда.

Италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио тарқатган хабарга кўра “армиячилар” жорий ҳафта Турин супер клубининг бу борадаги 19 млн евролик таклифини рад этишган. Энди “кекса синьора” 22 ёшли Россия терма жамоаси аъзоси учун москваликларга 20 млн евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Головинга Лондоннинг “Челси” клубидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.