"Ювентус" сардори эртанги баҳсни ўтказиб юборади
“Ювентус” эртага 2 декабрь куни УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-тур учрашувини ўз майдонида “Динамо” Киевга қарши ўтказади.
Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра, туринликлар ҳимоячиси Жоржо Кьеллини чап оёқ сон мушакларидаги жароҳат сабаб эртанги баҳсни ўтказиб юборади. У машғулотлар пайтида сонида оғриқ ҳис қилгани айтилмоқда.
36 ёшли Кьеллини ноябрь ойи бошида олган жароҳатидан эндигина соғайган эди. У жорий мавсум “Юве” сафида 4 та ўйинда иштирок этди холос.
Фикрлар