"Ювентус" Шесни билан шартномани узайтирмоқчи
Туриннинг "Ювентус" клби ўзининг асосий дарвозабони Войцех Шесни билан амалдаги шартномани узайтиради. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 29 ёшли польшялик посбонга 2024 йилга қадар тузилган шартнома таклиф қилади. Агар ушбу келишув имзоланса, Шеснининг маоши йилига 4,5 млн еврога етказилади.
Маълумот учун, Шесни “Ювентус” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 71 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 51 та гол ўтказиб юборди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар