Ads

"Кальяри" клуби форварди Кван Сон Хан фаолиятини "Ювентус"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 20 ёшли Шимолий Корея терма жамоаси футболчисини 5 млн еврога сотиб олган. Футболчининг ўзи эса туринликлар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Кван Сон Хан “Кальяри” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилли. Шимолий Корея терма жамоаси сафида эса 5та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
жорж
05/09/2019 01:20
Qoyil