"Лилль"нинг туркиялик тўпурари Юсуф Язижи Италия чемпионатида тўп суриши мумкин.

Таниқли France Football нашрининг таъкидланишича, "Ювентус" раҳбарияти жамоа скаутларига 23 ёшли форвардни доимий кузатиб бориш ҳақида буйруқ берган.

Язижи бошланган мавсумда француз клуби сафида 23 та ўйинда 11 та гол киритиб, 4 та голли узатма берди. Унинг трансфери 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Олдинроқ, "Ювентус" қишки трансфер ойнаси вақтида Элдор Шомуродовни қўлга киритмоқчилиги хабар қилинган эди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар