"Ювентус" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди

А Серия 12-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Фиорентина" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Беллашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Куадрадонинг урган голи баҳс тақдирини ҳал қилди. 

Ушбу натижадан сўнг туринликлар ҳисобидаги очколар сонини 18 тага етказиб олиб, А Серия турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди. Флоренцияликларда ҳам 18 очко бор. Улар тўплар нисбатига кўра, "кекса синьора"дан бир поғона баландда жойлашган. 



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!