Асосий мазмунга ўтиш

«Ювентус» Спаллеттига ўринбосар топди

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллеттини Юлиан Нагельсманн алмаштириши мумкин.

Италиянинг машҳур «Ювентус» клубида бош мураббий алмашиши мумкин. Бу ҳақда спорт журналисти Руди Галетти хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, туринликлар «Бавария» ва Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Юлиан Нагельсманн билан алоқа ўрнатган. Айни пайтда немис мутахассиси «Ювентус»да бош мураббий вазифасини бажараётган Лучано Спаллеттини лавозимда алмаштириши эҳтимол қилинмоқда.

А серияда ўтказилган тўққиз турдан сўнг «Ювентус» турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа шу вақтга қадар бор-йўғи 14 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Клубнинг навбатдаги учрашуви Спаллетти шогирдлари учун жиддий синов бўлиши кутилмоқда. Яқинлашаётган тур доирасида туринликлар ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилади. Ушбу баҳс якшанба, 1 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин бошланиш ҳуштаги Москва вақти билан соат 22:45 да янграйди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ