"Ювентус" спорт директори: Биз Гвардиола билан ҳеч қандай музокара ўтказмадик

Туриннинг "Ювентус" клуби спорт директори Фабио Паратичи жамоа раҳбарияти “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан ҳеч қандай музокаралар ўтказмаганини айтди.

“Биз ҳеч қачон Гвардиола билан боғланмадик ва музокаралар ўтказмадик. Унинг "Манчестер Сити" билан шартномаси бор. Булар шунчаки ғалати миш-мишлар холос”, - дейди Паратичи.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус”нинг амалдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри бугун А Серияда мавсум якунлангач ўз лавозимини тарк этади. “Кекса синьора” раҳбарияти эса унинг ўрнига Маурицио Сарри номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!