Ads
 
"Ювентус" спорт директори Фабио Паратичи уч йилдан буён кузатиб келинаётган бразилиялик футболчи Габриэл Бошильяни жамоа таркибига қўшиб олишга қарор қилди.
 
Айни пайтда 20 ёшли футболчи "Монако" таркибида тўп сурмоқда. Аслида туринликлар ўтган йили ушбу футболчини трансфер қилмоқчи эди, бироқ "Монако" раҳбарияти футболчини тарбиялаган "Сан-Паулу"га 7 миллион евро тўлаб, Бошильяга эга чиқди.
 
Бошилья "Монако" таркибида барча турнирларда жами ўнта учрашув ўтказиб, тўртта гол урди. Мутахассислар ушбу футболчининг ўйин услубини машҳур чарм тўп устаси Жуниньо Пернамбукануга қиёслашмоқда.