“Ювентус” супертўпурар учун Дибаладан воз кечади

Турин клуби раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳни харид қилишни режалаштирмоқда.

Мисрлик ҳужумчини олиб келиш учун “Ювентус” раҳбарияти аргентиналик Пауло Дибаладан воз кечишга тайёр.  Пирло жамоаси хўжайинлари Дибалани 100 миллион евро эвазига “Реал”га трансфер қилмоқчи. Дибала айни пайтда “Ювентус”да асосий таркибга кира олмаяпти. Шунингдек, янги шартнома бўйича музокараларда ҳам томонлар бир тўхтамга кела олмади.

Муҳаммад Салоҳ билан “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ўртасига совуқчилик тушгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган эди. Салоҳнинг ўзи ҳам ливерпулликлар сафини тарк этишга рози.

Қолаверса, “Ливерпуль” ёзда Килиан Мбаппени олишга ҳаракат қилади. Клопп франциялик футболчи айнан Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини эгаллашини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!