Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Ювентус» Сёрлотни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Ювентус» «Атлетико» ҳужумчиси Александр Серлот учун 30 миллион евро таклиф қилиб, уни қишки трансферда олишни кўриб чиқмоқда.

«Ювентус» Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Александр Сёрлотни қишки трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, Италия клуби норвегиялик ҳужумчи учун 30 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бироқ «Атлетико» футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Шунингдек, яқин ҳафталарда музокаралар фаоллашиши мумкинлиги айтилмоқда.

Сёрлотнинг мадридликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақаларда учта учрашувда иштирок этиб, майдонда жами 40 дақиқа ҳаракат қилди. У ҳозирча бирорта ҳам гол ёки голли узатма қайд этмаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ