"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча А Сериянинг 23-туридан ўрин олган "Верона"га (1:2) қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Gracenote нашри тарқатган хабарга кўра Роналду Италия чемпионатида қаторасига 10 та ўйинда гол ура олган “Ювентус” тарихидаги илк футболчи бўлди.

А Серия тарихида эса бундай натижага фақатгина Эцио Паскутти ("Болонья", 1962/63) ва Габриэлю Батистутелар ("Фиорентина", 1994/95) эриша олишган холос.

Маълумот учун, 35 ёшли Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 23 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.