Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри кеча "Интер"га (1:0) қарши ўйинда қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Интер” ўйинни жуда яхши бошлади. Улар ичида Жоау Мариу ва Гальярдинини алоҳида тилга олишим мумкин. Биз ушбу футболчиларни зарарсизлантириш учун барча кучимизни йўналтирдик.

Манжукичнинг иккинчи бўлимда қанотда ўйнагани Дибаланинг ўйинига яхши таъсир қилди. Шундан сўнг биз янада фаолроқ ўйнадик ва рақибга босим ўтказдик. Иккинчи бўлим тўлиқ бизнинг қўл остимизда ўтди.

Тўғри, чемпионат ҳали якунланмади, аммо биз бугун ютқазмаслигимиз шарт эди”, - дейди Аллегри.