Ads

Жорий мавсум якунлангач эркин агентга айланадиган “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Эмре Жан ҳамон мерсисайдликлар раҳбарияти билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича “Ливерпуль” билан келиша олмаган 23 ёшли германиялик футболчи мавсум якунлангач жамоани эркин агент сифатида тарк этади. Ушбу текин футболчини эса “Ювентус” ҳамда “Бавария” клублари кўз остиларига олиб қўйишган.

Маълумот учун, Жан жорий мавсум АПЛнинг жами 8та учрашувида майдонга тушган ва 2та голга ассистентлик қилишга эришган.