"Ювентус" ва "Манчестер Сити" кўзлаган футболчини "Арсенал" ўз томонига оғдириб олмоқчи

"Арсенал" мавсумлар оралиғида "Сассуоло" клуби ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мануэль Локателлини ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Il Resto del Carlino нашри хабар тарқатмоқда.

Лондонликлар шу йўл билан ўзларининг марказий чизиғини кучайтирмоқчи. Аммо, бу борада “канонирлар” бир қатор гранд клублар билан рақобатлашишига тўғри келади. Чунки Локателли учун курашда "Ювентус" ва "Манчестер Сити" ҳам бор.

Мануэль жорий мавсум "Сассуоло" сафида жами 27 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Мануэль Локателлининг айни дамдаги трансфер нархи 35,00 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!