"Ювентус" ва ПСЖ катта трансферга ҳозирлик кўришмоқда

"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала "Пари Сен-Жермен" клубига ўтиши мумкин. Италия матбуотига кўра, парижликлар ҳужумчи ўрнига Мауро Икардини Туринга юборишни режалаштирмоқда.

"Кекса синьора" раҳбарияти Дибала билан шартномани узайтириш бўйича бир тўхтамга кела олмаяпти, шунинг учун уни ватандошига алмаштиришни маъқул кўрмоқда. Трансфернинг ҳужжат ишлари ёзда кўриб чиқилади.

Жорий мавсумда Дибала А серияда 5 та ўйинда майдонга тушди, Икарди эса 5 та баҳсда 2 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!