“Ювентус” ва “Реал” клублари тез орада “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен билан музокараларни бошлашади.

Айтиш керакки, 27 ёшли даниялик футболчи ёзда эркин агентга айланади ва шу сабабли у январдан бошлаб истаган жамоаси билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ўз вақтида Поль Погба, Адриен Рабьо ва Аарон Рэмзи каби футболчиларни эркин агент сифатида текинга ўз сафига қўшиб олган. Улар бу сафар ҳам шу усулни қўллаб, Эриксенни текинга қўлга киритишмоқчи.

Corriere dello Sport ва  Sky Sports UK нашрларининг хабар беришича “Ювентус” Эриксен билан музокараларга тайёргарликни бошлаб юборган.

Маълумот учун, Эриксен жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 15 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.