"Ювентус" ва "Рома" футболчиси Италия терма жамоасидан четлатилди
"Ювентус" ҳужумчиси Мойзе Кин ва "Рома" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло Италия U-21 терма жамоаси машғулотларидан четлатилди. Бу ҳақда Il Romanista нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала футболчи ўйиндан олдин ўтказиладиган мажлисга кеч қолишган. Бош мураббий Луижи Ди Бьяжо эса уларни таркибдан четлатишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Италия U-21 терма жамоаси айни дамда Европа чемпионатида иштирок этмоқда.
Фикрлар