Ads

20 ёшли футболчи туринликлар билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Трансфер "кекса синьора"га 22 млн еврога тушди.

Ўз навбатида "Рома" "Ювентус"дан 29,5 млн евро эвазига Леонардо Спинаццола трансферини амалга оширганлигини эълон қилди. 26 ёшли футболчи римликлар билан 4 йиллик шартнома имзолади.

D-WEuuZXoAAm8UE

Маълумот учун, Пеллегрини ўтган мавсум ижара асосида "Кальяри" клубида тўп сурди ва 16 баҳсда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Спинаццола эса "бьянконеррилар" таркибида А Серияда 10 та беллашувда иштирок этиб, 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган.