Ads

"Фулхэм" клуби ярим ҳимоячиси Райан Сессеньон мавсум якунида "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиши мумкин.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, МЮ лондонлик клуб билан Райаннинг трансфери борасида суҳбатлашган.

Айтиб ўтиш жоизки, 18 ёшли хавбек, "Ювентус" ва "Тоттенхэм" каби топ клублар томонидан қизиқишга эга, бироқ бугунги кунга келиб фақатгина "Юнайтед" унинг кўчиб ўтиши борасида иш олиб бормоқда.

Маълумот учун, "Фулхэм" мавсум натижаларига кўра, премьер-лигани тарк этиб чемпионшипда куч синашади, шу сабабдан ҳам Сессеньон жамоани тарк этишни хоҳламоқда.

Мавсум давомида, Райан 35 учрашувда майдонга тушиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган ва 6та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.