"Ювентус" Венгриядан йирик ғалаба билан қайтди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Ференцварош" - "Ювентус" учрашуви ўз якунига етди. Унда туринликлар 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ғалаба орқали "кекса сеньора" ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва "Барселона"ни қувишда давом этадиган бўлди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Ференцварош" ваниҳоят гол уриб кетмоқда. Франк Боли гол муаллифи. 

  • 90+'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Ўйин сўнгида жамоалар шунчаки вақт ўтказиш учун ҳаракат қила бошлади. 

  • 83'

    Кьеллини ҳам кутилмаган хатога йўл қўйди. Бахтига, шериклари вазиятни бартараф этишга эришди. 

  • 81'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дибала рақиб хатосидан яна унумли фойдаланиб кетди. 

  • 80'

    Зубков ўрнига Узуни майдонга тушди. 

  • 76'

    Фработта ўрнига Бернардески майдонга тушди. 

  • 76'

    Меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 73'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рибуснинг қўпол хатосидан сўнг, Дибала ҳисобни йириклаштирди. 

  • 72'

    Дибаланинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 68'

    Мората ўрнига Дибала майдонга тушди.

  • 64'

    "Юве" яна ҳам хотиржам ўйнай бошлади. 

  • 61'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўймоқда. 

  • 57'

    "Ференцварош" тўпни ўз яриммайдонида йўқотди. Роналду яхши вазиятдан фойдалана олмади. 

  • 57'

    Венгрияликлар сўнгги дақиқаларда фаолроқ. 

  • 53'

    "Ференцварош" ҳужумчиси тўпга етиб бора олмади. 

  • 50'

    "Юве" тўпни назорат қилмоқда.

  • 47'

    Роналдунинг жарима зарбасини дарвозабон ушлаб қолди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Роналдунинг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 40'

    Рабьо гандбол ўйнаб юборди!

  • 38'

    Боткага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 36'

    Роналдунинг зарба беришига ҳимоячилардан бири сўнгги паллада йўл қўймади.

  • 35'

    Изаэл жарима зарбасини яна муваффақиятсиз амалга оширди. 

  • 30'

    Сомалия рақибни очиқчасига тўхтатиб қолди. Ҳакам жим.

  • 26'

    Зубковнинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. 

  • 25'

    Кьезанинг зарбаси анча хавфли чиқди. Аммо ноаниқ.

  • 19'

    Ботка сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 16'

    Мезбонлар бурчак зарбасини самарасиз амалга оширди.

  • 11'

    Ремзининг зарбаси у қадар хавфли чиқмади. 

  • 7'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората жарима майдони ичида қулай тарзда тўп билан таъминланди. Зарба эса ажойиб чиқди. 

  • 4'

    Жамоалар дастлабки дақиқаларда бир-бирини ўрганмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар секин-аста майдонда саф торта бошлади. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. ЕЧЛ 3-тури давом этмоқда. "Ференцварош" - "Ювентус" учрашувини Абдулвосид Валихонов эътиборингизга матнли трансляцияда ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!