"Ювентус" вингерига АПЛнинг уч гранди харидор

Туриннинг "Ювентус" клубига тегишли бўлган ҳужумкор ярим ҳимоячи Федерико Кьеза фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш учун бир нечта вариантга эга.

"Corriere dello sport" нашрининг малум қилишича, 25 ёшли вингерга "Челси", "Ливерпуль" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда. Яқин кунларда клублар футболчининг вакиллари билан музокаралар олиб боришади.

"Кекса сенёра" Федерикони сотишдан 60 миллион еврога яқин даромад олишни режалаштирмоқда.

Кьеза ўтган мавсум Италияда 21 ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!