“Ювентус” Хитой клубидан “аламини олди”
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ўзининг хорватиялик футболчиси Марио Манжукич борасида Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” жамоаси юборган таклифни рад этди.

Tuttosport нашрининг маълум қилишича, хитойликлар Италиянинг амалдаги чемпионига Манжукич учун 28 миллион евро, футболчининг ўзига эса йиллик 7,5 миллион евро маош таклиф қилган. Бироқ, томонлар деярли келишувга эришган бир пайтда “Тяньцзинь Цюаньцзянь” Аксель Витсель билан шартнома имзолади ва туринликларнинг “ўлжасини” илиб кетди. Шундан сўнг “Ювентус” рахбарияти Манжукични хитойликларга сотишдан бош тортди.

Маълумотларга кўра бунгача хорватиялик футболчининг ўзи ҳам Хитой клубига ўтишга розилик билдирган эди.