“Ювентус” яна фирибгарликда гумон қилинмоқда
“Ювентус” футбол агентлари билан боғлиқ молиявий фирибгарликларда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, Италия агентлик комиссияси котибияти Турин клубига нисбатан текширувни бошлаб юборган. Бунга агентлик комиссияси томонидан футболчиларнинг трансферларида иштирок этмаган агентларга комиссия маблағлари тўлангани тўғрисидаги ҳужжатлар топилгани сабаб бўлди.
Айбловга кўра, айрим агентлар бу схемаларда махфий тарзда иштирок этгани гумонланяпти. Гумонга тушган агентлар орасида Липпи, Жуффрида, Галли, Мбрабито, Фиораванти ҳамда Тинти каби таниқли мутахассислар бор.
Таъкидланишича, бу масала бўйича 2025 йилгача ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди.
Фикрлар