Германия терма жамоаси ва "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира чап тиззасидан операция қилинади.

Клуб шифокорлари 32 ёшли футболчи бир неча кун давомида ноқулайлик сезганидан сўнг унга операция қилиш таклифини беришган. Унинг артроскопик тозалаш жараёни Германияда жойлашган клиникалардан бирида амалга оширилади.

Хавбекнинг майдонга қачон қайтиши ҳақида маълумот берилмаган. Жорий мавсумда Хедира 17 ўйинда майдонга тушиб битта голли узатма муаллифига айланган.