"Ювентус" ёзда Фекирни сотиб олишга уруниб кўради

"Лион" клуби хавбеки Набиль Фекир фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли франциялик футболчининг хизматларига "Ювентус"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Унинг трансфери эса 70 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Фекир жорий мавсум Франция чемпионатида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!